Таъмирловчи уста Дарья Туркинанинг навбатдаги шикоятларига “жавобан” унга бир неча марта пичоқ санчган...
Аниқроғи, 31 октябрь куни Электросталь шаҳри мэрининг маслаҳатчиси Дарья Туркина ваҳшийларча ўлдирилди. Гумондор эса 40 ёшли ўзбекистонлик эркак. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар бермоқда.
29 ёшли Дарья Туркина Ногинскдаги ўз уйида ўлдирилган. Гумонланувчи шахс бўлган ўзбекистонлик 40 ёшли эркак унинг уйида таъмирлаш ишлари билан шуғулланган.
Дарья Туркина унинг таъмирлаш ишларидан норози бўлган ва шикоят қилган. Эркак бундан дарғазаб бўлган.
31 октябрь куни эркак маст ҳолда бўлган. Аёлнинг навбатдаги шикоятларига жавобан унга бир неча марта пичоқ санчган.
Шундан кейин эркак аёлнинг қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб қочган ва ломбардга топширган. Бу ҳақда унинг ўзи сўзлаб берган.
Ломбарддан олинган пулларга гиёҳванд модда сотиб олган ва полицияга қўнғироқ қилиб, Дарьяни ўлик ҳолда топганини айтган.
Айни вақтда Россия Федерацияси жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми бўйича қотиллик айби билан жиноят иши очилган.