...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондан олиб борилган тонналаб мевалар Россия чегарасидан ўтказилмади


09:24, 23.05.2018 Олам
 15 570

Ўзбек маҳсулотлари билан бирга қозоқ ва қирғиз маҳсулотлари ҳам ортга қайтарилган.

Россия қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назорати бошқармаси Новосибирск вилоятидаги “Карасук” назорат постида умумий ҳажми 170 тоннадан ортиқ бўлган 10 партия карантиндаги маҳсулотни ушлаб қолди.
 
Санитар талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар Новосибирск, Новокузнецк ва Красноярск бозорларида сотиш учун Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ҳудудидан автомобилда олиб келинаётган бўлган.
 
Фитосанитар карантин назорати ўтказилганда ўзбек маҳсулоти бўлган 23 тонна гилос ва 17 тонна ўрикда фитосанитар ҳужжатда кўрсатилган марка ва юкдаги марка мос эмаслиги аниқланиб, бундан ташқари, қозоқ маҳсулоти бўлган 44 тонна пиёз, 40 тонна ўрик ва 14 тонна бодринг, шунингдек, қирғиз маҳсулоти бўлган 21,6 тонна пиёз ва 19,8 тонна лавлаги юк маркаларисиз ташилаётгани аниқланиб олиб қўйилди. Шунингдек, қозоқ маҳсулоти бўлган 225 килограмм булғор қалампири фитосанитар сертификатисиз олиб келинаётган эди.
 
Карантин қонунчилик талабларига мос равишда хавфли маҳсулотлар Россия Федерациясига киритилмаган. Барча юклар жўнатувчи мамлакатларга қайтариб юборилган. Айбдор шахслар Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодексига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!