...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро мусобақа чемпионига айланди


14:13, 09.09.2018 Спорт
 3 939

Учрашувдаги ўзбекистонликларнинг голига Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди.

Хитойда ўтказилган халқаро футбол мусобақасида иштирок этаётган Жамшид Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси кеча сўнгги ўйинини Хитойга қарши ўтказди. Бугунга қадар вакилларимиз мусобақа доирасида Тожикистон U-21 ҳамда Мьянма U-21 терма жамоаларини мағлуб этишган эди.
 
Кечаги ўйинда мезбонлар Хитой U-21 терма жамоасига қарши саф тортган ўзбек ўғлонлари муросасиз кечган баҳсда 1:1 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Учрашувдаги ўзбекистонликларнинг голига Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди.

Умумий ҳисобда 7 очко тўплаган юртдошларимиз мусобақа чемпиони унвонига сазовор бўлишди. 2-ўрин Хитойга насиб қилган бўлса, 3 ва 4-ўринларни Тожикистон ва Мьянма терма жамоалари ўзаро бўлиб олишди.
 
Хитой дарвозасига Шерзод Насруллаев томонидан киритилган гол турнирдаги энг чиройли гол деб топилди ва унга ташкилотчилар томонидан махсус соврин топширилди.


 
Ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонаси футболчиларимиз томонидан тозаланиб, мусобақа ташкилотчилари ва Хитой халқига “Ўзбекистон номидан рахмат” деб ёзилган миннатдорчилик хати қолдирилди.



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон U-21 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!