...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон спортида янгилик! 20 йил кутилган медаль қўлга киритилди


15:23, 04.07.2018 Спорт
 3 916

Жамшид Маруфов жаҳон чемпионатининг олтин медалини ўзиники қилди.

Хорватия пойтахи Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
 
Эркин кураш бўйича беллашувларда -55кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жамшид Маруфов Исроил (10:0), Арманистон (соф ғалаба), Россия (10:0) ва Италия (5:4) мамлакатларидан ташриф буюрган рақибларини мағлуб этиб финалга йўл олган эди.
 
Жамшид финалда япониялик Хайято Фужитага қарши кураш олиб борди ва рақибидан 4:3 ҳисобида устун келди. Ушбу ғалаба ёш полвонга жаҳон чемпионатининг олтин медалини тақдим этди.
 
Эътиборлиси, ўзбекистонлик ўсмир эркин курашчилар сўнгги маротаба 1998 йилги жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритишганди. Ўшанда ёш Дилшод Мансуров тенгдошлари орасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган эди.
 
“Ортда қолган 20 йил давомида Ўзбекистондан юнон-рум курашидан ўсмирлар ўртасида, шунингдек, эркин кураш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионлари етишиб чиқди. Аммо эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги дунё биринчилигида олтин медални нақд 20 йил кутгандик. Бу сафар ҳамюртимиз Жамшид Маруфов бизга узоқ кутилган олтин медалини тақдим этди ва жаҳон чемпионлигига эришди”, дея ёзади МОҚ Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жамшид Маруфов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!