Рўйхатнинг дастлабки икки ўрни Осиё мамлакатига насиб қилган.
Нашр 2018 йил Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун виза олиш тартиби соддалаштирилгани ва 51 мамлакат фуқаролари учун электрон виза жорий қилинганини алоҳида қайд этган.
Биринчи ўрин кунчиқар мамлакат Японияга насиб қилган. 2019 йилда Японияда регби бўйича Жаҳон чемпионати, 2020 йилда ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилади.
Учликни Сенегал давлати якунлаган. Ушбу Африка мамлакатида хорижий сайёҳлар оқимини рағбатлантириш учун янги аэропорт қурилган.