...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди


15:44, 16.10.2017 Спорт
 2 073

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар спортчи билан иштирок этади.

Жорий йилнинг 18–22 октябрь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли дзюдочилари ўзаро кураш олиб боришади.
 
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар спортчи билан иштирок этади.
 
Демак, Загреб ареналарида қуйидаги дзюдочилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади:
 
  • -55 кг. Манучехр Ширинов;
  • -60 кг. Беҳруз Амандавлатов;
  • -66 кг. Артем Штурбабин;
  • -73 кг. Сардор Каримов;
  • -73 кг. Мусо Собиров;  
  • -81 кг. Давлат Бобонов;  
  • -90 кг. Шермуҳаммад Жандриев;  
  • -90 кг. Муҳаммадкарим Хуррамов;  
  • -100 кг. Артем Багдасаров;  
  • +100 кг. Алишер Юсупов.
 
Шунингдек, жаҳон чемпионатида тўрт нафар спортчи қизлар ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.
 
  • -44 кг. Гулнур Муратбаева;  
  • -48 кг. Диёра Келдиёрова;  
  • -57 кг. Санобар Султонова;  
  • -63 кг. Хожиниса Камолиддинова.
 
Терма жамоа мураббийлар штабидан Искандар Расулов, Лочин Тошалиев ва Нелля Киямовалар ўрин олишган.
 
Бугун, 16 октябрь куни эрта тонгда терма жамоа аъзолари Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Загреб сафарига жўнаб кетишди.
 
Биз таҳририятимиз номидан жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ёш дзюдочиларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!