Икки мамлакат ҳарбийлари ҳамкорликда 20 километрлик масофани босиб ўтадилар.
Тоғли ҳудудларда ва бошқа экстримал шароитларда ҳаракатланиш борасида махсус тайёргарликка эга ўзбекистонлик ҳарбийларга Россия тайгалари ўзгача синов майдони вазифасини ўтайди.
Марказий ҳарбий округ Мабуот хизматининг хабарига кўра, россиялик махсус операциялар бўйича тайёргарликка эга ҳарбийлар ўзбекистонлик махсус қўшинларни Саян тоғ тайгаларида қопқон, тузоқ ва овозсиз қурол ёрдамида озиқ-овқат топишга ўргатади.
Ҳарбий хизматчилар тоғли рельеф йўналиши бўйича 20 километрлик масофани махсус қурол-аслаҳа билан, тайга ўрмонларида яшашга мослашган юк ташувчи ҳайвонларидан фойдаланган ҳолда босиб ўтадилар.
Хабарга кўра, махсус тайёрланган қўшинлар разведка ва ноқонуний жангари гуруҳлар томонидан қўлга олинган лагерни қўлга олиш бўйича шуғулланадилар.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар делегациясининг ташрифи Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг 2017 йилдаги халқаро ҳамкорлик бўйича режаси доирасида ташкил этилмоқда.