Республикада 30 июнь куни об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +36...+38 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради. Бироз булутли ҳаво кузатилади.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +33...+38 даража бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +35...+40 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Мамлакат шимолида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қамчиқ довони ва Чимён тоғли ҳудудида ҳаво кечаси +12...+17, кундузи +23...+28 даража бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.