...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўхшасанг машҳурларга ўхша


21:30, 15.03.2018 Спорт
 7 844

Анжелина Жолига ўхшаб кетадиган россиялик спортчи Анастация Бризгалова косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компаниялардан таклиф олди.

Голливуднинг таниқли актрисаси Анжелина Жолига ўхшаб кетадиган россиялик спортчи Анастация Бризгалова Пхёнчанда бўлиб ўтган қишки Олимпиада ўйинларидан кейин косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компаниялардан таклиф олди.
 
Февраль ойида ташкил этилган навбатдаги “оқ олимпиада”да допинг можароси туфайли россиялик аксарият спортчиларнинг иштирокини тақиқлаганди.
 
Шунга қарамай, бир нечта спортчилар Олимпиада байроғи мусобақаларга киришганди. Улардан бири айнан Анастация Бризгалова турмуш ўртоғи Александр Крушелницкий билан кёрлингнинг аралаш жуфтликларида совриндорлар сафида ўрин олишганди.
 
Бироқ турнирдан кейин ўтказилган допинг тестларида Александрнинг қонида тақиқланган мелдониум моддаси аниқлангач, улардан медаль олиб қўйилди.
 
Омадсизликдан тушкунликка тушган Анастациянинг қайғуси узоққа чўзилмади. Уни  икки косметик “бренд” ўз маҳсулотларини реклама қилишга чорлади.
 
Улардан бири Франция, иккинчиси эса Германиядан эканлиги маълум. Бироқ номлари ошкор этилмаган. Шунингдек, ўртадаги шартнома шартлари ҳам сир.
 
Россия газеталарида ёзилишича, Франция ва Германия “бренд”ларининг Анастация билан шартнома тузишларига спортчининг Анжелина Жолига жуда-жуда ўхшаб кетиши сабаб бўлган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Анастация Бризгалова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!