...
МЕНЮ
ONLINE TV

Отабек Муталхўжаевнинг тўйи


16:13, 14.02.2016 Шоу-бизнес
 27 939

Муталхўжаевнинг висол оқшомини онлайн тарзда “Qalampir.uz”да кузатинг.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 февраль куни Тошкентдаги "Versal" ресторанида "Ниҳол" мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг висол оқшоми бўлиб ўтяпти. 

Тўйхонага аста секинлик билан ўзбек шоу бизнесининг таниқли вакиллари - режиссёрлар, актёр ва актрисалар, хонандалар ташриф буюришмоқда. Улар орасида биринчидардан бўлиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артитлар Саида Раметова, Хосият Ҳусанова, актрисалар Халима Ибрагимова, Шаҳзода Муҳаммедоваларга кўзимиз тушди. Меҳмонларни Отабек Муталхўжаевнинг продюсери Феруза Нодирова қарши оляпти. 

Тўйхонага куёвлик либосида Отабек Муталхўжаев кириб келди.



Тўй оқшомини истеъдодли телебошловчилар Равшан Ҳакимов, Анвар Азимов, Сабина Сагадеева ва актриса Шаҳзода Муҳаммедовалар бошлаб берди. Бошловчилар тўй аввалида Отабек Муталхўжаевнинг ота-онаси узоқ йиллар кутганини таъкидлаб, қарсаклар билан олқишлаб қўйишларини сўради.



Отабек ва Дилзодахон тўйхонага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова ижросидаги "Келибди" қўшиғи садолари остида кириб келишди.


Бадиий саҳнага биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Элмурод Исломов бошчилигидаги доирачилар ансамбли таклиф этилди.



Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳар доимгидек янги либосида фотоссесия қилиш билан банд. Бу суратларни тез орада унинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида учратсангиз ажабмас.



Бадиий саҳнага яна Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда таклиф қилинди. Бугун ўзбек шоу-бизнесида Зиёда энг омади чопган хонандалардан. Тўй ва тантаналар Зиёданинг қўшиқларисиз ўтмайди. Бугунги тўйдаги рақслар ҳам Зиёданинг қўшиқлари билан старт олди.



Саҳнадаги катта мониторда Отабек ва Дилзоданинг фотосуратларидан иборат "Муҳаббат тарихи" намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шоу-бизнес вакилларидан ҳамманинг ҳам тўйига бораверадиган санъаткор эмас. Бироқ Отабекнинг тўйига биринчилар қаторида ташриф буюрди. У қўшиқларни бугунги кунга монанд тарзда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазали билан куйланган "Лола" номли қўшиғи билан бошлади. Мазкур тарона гарчи ҳинд ижодкорларидан ўғирланган қўшиқ бўлса-да уни тўйхонадаги меҳмонлар яхши кутиб олди. Ҳатто Назарбековга жўр бўлаётлар ҳам бор.


Саҳнага хонанда Абдували Ражабов таклиф қилинди. Хонанданинг "Ўйнасин" номли қўшиғига машҳурлар тинмай рақсга тушмоқда.





Куйлаш навбатида хонанда Масрур Усмоновга берилганда рақс майдонидагилар бирин-кетин ўз ўриндиқларини ахтариб қолишди.


Масрур Усмонов ҳам шўҳ қўшиқлари билан меҳмонларни рақсга тушира олди.

2004 йилда ўз ижодини бошлаган Отабек Муталхўжаев "Ойданда гўзал" ва "Хазон" номли илк қўшиқлари билан эътиборга тушиб, мухлислар орттиришга улгурган эди. Ўтган йилларда хонанданинг ижоди анча сайқал топди. Хит қўшиқлар, тилга тушган видеоклиплар жуда кўп бўлди. Унинг камтарона меҳнатлари мамлакатимизнинг кўпчилик ёшлари қаторида эътироф этилиб "Ниҳол" мукофотига лойиқ кўрилди, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Дарвоқе, хонанда ўтган йиллардаги ижоди давомида "Истиқлол" санъат саройида бир неча кунлик яккахон концерт дастурларини тақдим этишга ҳам улгурди. У Тошкент давлат техника университетини тугатганига қарамасдан санъат оламида ўз ўрнини топа олди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, хонанданинг мухлислари асосан қизлар. Отабекнинг тўйи анча йилларда буён ўзбек шоу-бизнесида кутилаётган тўйлардан эди. Ва ниҳоят хонанданинг елкасига ола хуржун тушди.



Саҳнага Шоҳруххон ундан сўнг "Афруз" гуруҳи йигитлари таклиф қилинди.


"Ниҳол" мукофоти совриндори Каниза Отабек билан эски қадрдонлардан. Бир вақтлар унинг клипларида ҳам суратга тушган. У тўйга қуруқ келмади. Келинга эса қўлидаги гулларни тақдим этди.

"Ниҳол" мукофоти совриндори Манзура тўйхонага кириб келдию аёллар орасида яна пичир-пичирлар бошланди. "Кўйлаги бунча калта бўлмаса?" қабилидаги гаплар қулоғимизга чалинди. Манзуранинг эса парвойи фалак. Хонанда бир жуфт қўшиқ куйлади, холос. Унга келганда тўйхонадаги аппарат толиқиб қолди.




Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ташриф буюрган тўйларда рақсга тушмасликнинг имкони йўқ. Унинг қўшиқларига меҳмонлар қаторида куёв ҳам рақсга тушди.





Куёв ва келиннинг илк оилавий рақси "Ниҳол" мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Лайлойимсан" номли қўшиғи садолари остида бўлди.

Отабек Муталхўжаев тўйдан сўнг продюсерлари Феруза Нодирова, Шуҳрат Тешабоевга, Фаррух Аҳмедов бошчилигидаги "Эстрада" вокал чолғу ансамблига, тўйнинг ташкиллаштиришда бош-қош бўлганларга ва барча санъаткорларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 
 
Мухбир: Отабек Ибрагимов
Фотомухбир: Ғафур Расулов

"Ko'zgu" студияси.

Теглар:Отабек Муталхўжаев Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Муштарийбону
10:53 17.02.2016

Отабек ака бахли бўлизлар


Shohista
14:38 15.02.2016

To'y juda zo'r bo'libdi, baxt tilayman


Laziza
19:23 14.02.2016

Otabek mutalxujayevga oilaviy baxt tilayman



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!