Остонада дунёга келган ҳар бир гўдак ҳақидаги маълумотлар Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон марказига юборилади.
Вазни 2,688 грамм, бўйи 48 сантиметр бўлган болакайни 39 ёшли Асем Жанайдарова дунёга келтирган. Айни вақтда онанинг ҳам боланинг ҳам саломатлиги яхши.
Маълумотларга кўра, Остона шаҳри, Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан, жорий йилнинг 25 мингинчи фуқаросига болаларга мўлажалланган автомобиль ўриндиғи ҳамда болалар аравачаси совға қилинган.
Остонада дунёга келган ҳар бир гўдак ҳақидаги маълумотлар Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон марказига юборилади. Шаҳарда 2016 йил дунёга келган 25 мингинчи фуқаро айнан ана шу йўл билан аниқланди.
Айтиш керакки, пойтахтда йилдан-йилга туғилиш даражаси ўсмоқда. Сўнгги 5 йил ичида туғилиш даражаси 1,6 марта ошди. 2010 йил мамлакатдаги перинатал марказларда жами 16 537 нафар гўдак туғилган бўлса, 2015 йилда 26 100 нафар болакай дунёга келганди.