...
МЕНЮ
ONLINE TV

Онасини отиб ўлдирган сиёсатчи қурол олиб юришни ёқлаб чиқди


13:21, 19.07.2018 Олам
 2 820

Бобби Уилсон республикачилардан Сенатга номзод бўлган.

АҚШнинг Аризона штатилик сиёсатчи қуролни эркин олиб юришнинг фойдали эканини исботлаш учун онасини отиб ўлдирганини мисол келтирди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар бермоқда.
 
Республикачилардан Сенатга номзод Бобби Уилсон қурол олиб юришни фойдали деб ҳисоблаб, шу йўл билан жиноятчилардан ҳимояланиш мумкинлигини таъкидлаган.
 
“Мен қурол олиб юрганим учун тирикман”, деган Уилсон.
 
Унинг сўзларига кўра, 18 ёшида, ухлаётканда онаси уни ярим автомат қурол билан ўлдирмоқчи бўлган. Бироқ, у уйғониб қолган ва олти ўқдан қочиб, каравот остидаги қуролини олиб онасини ўлдирган.
 
Эркакнинг бу сўзларидан кейин уни қамаб қўйишган, аммо охир оқибат ундан айбловлар олиниб, озод қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Аризона қурол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!