Ҳиндистонда тахминан 300 турдаги илонлар одамлар билан бир уйда яшайди.
Маълум қилинишича, аёлни тунда заҳарли илон чаққан. Қаттиқ уйқуда бўлганлиги учун она ҳеч нарсани сезмаган ва эрталаб туриб, боласини қорнини тўйдирган.
Полиция вакилининг айтишига кўра, эрталаб она ва қизалоқнинг аҳволи ёмонлашгач, улар шифохонага ётқизилган. Онанинг ҳаёти сақланиб қолинди, аммо 3 ёшли қизалоқ илон заҳрига чидай олмасдан вафот этган.
Маълумот учун, Ҳиндистонда тахминан 300 турдаги илонлар одамлар билан бир уйда яшайди. Уларнинг қай бири заҳарли эканлигини аниқлаш мушкул. Шу боис ҳар йили ушбу мамлакатда 46 мингдан зиёд қиши илон заҳри қурбони бўлади.