...
МЕНЮ
ONLINE TV

Она ўз боласини заҳарлади


15:56, 17.12.2017 Олам
 7 059

Терговчиларнинг тахминига кўра, аёл фарзандини қўл ювадиган мосламаларни тозалашда ишлатиладиган восита ёрдамида заҳарлаган.

Буюк Британияда 27-ёшли аёл ўзининг фарзандини бир неча ҳафта давомида, кучли таъсир кўрсатувчи дорилар билан заҳарлаб келган. Бунинг сабаби, унинг жиҳодчи эри боласини Сурияга олиб кетиб қолишидан қўрққан.
 
Ёш бола касалхонага тушгандан кейин ҳам, аёл ўз фарзандини кўргани касалхонага келган вақтда, унинг дорисига номаълум моддалар аралаштириб заҳарлашда давом этган. Терговчиларнинг тахминига кўра, аёл фарзандини қўл ювадиган мосламаларни тозалашда ишлатиладиган восита ёрдамида заҳарлаган.
 
Даволовчи шифокорлар, боланинг онаси касалхонага келиб кетгандан сўнг, унинг аҳволи ёмонлашаётганини пайқаб қолишган ва узлуксиз кузатув ўрнатишган. Шунга қарамасдан, аёл охирги марта келганида ҳам боланинг олаётган дорисига заҳар қўшиб улгурган ва бола вафот этган.
 
Суд вақтида, аёл шу йўл билан боласининг касалхонада узоқроқ муддатга қолишини таъминлашга ҳаракат қилганини, агар уйига олиб кетса уни Сурияга олиб кетиши мумкинлигидан қўрққани тўғрисида кўрсатма берган.Суд бу аёлни 4,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Буюк Британия Ёш бола Заҳар Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!