Ушбу усуллардан тўлақонли фойдаланилса, кутилган натижага эришиш бир неча баробарга осонлашади
Хўш, энг самарали усуллар қайсилар?
- Нутқни мавзудан бироз йироқ бўлган ноанъанавий усулда бошланг. Масалан, қарсак чалиш, қўлни қисирлатиш, сал баландроқ гапириш, шеър айтиш ва ҳоказо. Гарчи бу ғалатидек туюлса-да, биринчи ҳолатдаёқ тингловчилар эътиборини жалб қилишга ёрдам беради;
- Нутқда фақат гапиришдан йироқлашинг. Мавзуга мос суратлар, қисқа видеороликлар, фактлар, статистикалар, иборалардан фойдаланинг. Таъсирчанлик доирасини кенгайтиринг;
- Мавзу номини қайта-қайта эслатишдан, битта сўз ёки жумлани такрорлашдан эҳтиёт бўлинг. Иложи борича янги фикрлардан фойдаланинг;
- Имкон қадар мотивация улашишга ҳаракат қилинг. Ёлғон ёки исботланмаган фактларни ишлатманг. Бу бир зумда тингловчи эътиборини сиздан йироқлаштиради;
- Нутқда табассумдан ҳам фойдаланишни унутманг. Қизиқ-қизиқ воқеалар орқали йиғилганларни уйқусирашдан, зерикишдан қутқаришингиз мумкин;
- Тингловчиар ўртасида очиқ суҳбат ва сўровнома ташкил этинг. Мавзу баҳс-мунозара билан қизиқиш уйғотади;
- Тақдимотнинг ёки нутқнинг фойдаси ҳақида айтишни унутманг. Бу шунча кетган вақт учун афсусланишнинг олдини олади.
Агар сиз юқоридаги усуллардан самарали фойдалана олсангиз, кутилган натижага эришиш бир неча баробарга осонлашади.