Ўқитувчи бу ишни ўқувчилари эмас, қўшниси қилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Воқеа эрта тонгда, аёл ўз иш жойи томон йўл олаётган вақтда юз берган. Кузатув камералари мавжуд бўлмаган, одамлар кам ўтадиган хилват жойдан ўтиб кетаётган ўқитувчининг ортидан шахси номаълум киши келиб, унинг юзига кислотани сепади ва воқеа жойидан ғойиб бўлади.
“Мен устимдан кислота туфайли ҳамма жойи тешилиб кетган пальтони ечдим. Кейин эса юзимдаги суюқликни арта бошладим. Суюқлик юздаги терим билан бирга артилди. Ўша вақтда мендан, юзим ва танамдан тутун чиқарди”, дейди жабрланувчи.
Аёл шу алфозда коллежга етиб олгач, унга ўқувчилари ва ҳамкасблари биринчи ёрдамни кўрсатишган ва тез ёрдам машинасини чақиришган. Аёл полицияга бу ишни унинг ўқувчилари қилганига ишонмаслигини, бу ишни унинг қўшниси амалга оширган бўлиши мумкин эканини айтмоқда. Маълумотларга кўра, уларнинг ўртасида узоқ йиллардан бери низо мавжуд.
Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.