...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Ўлмас кашшей" вафот этди


20:28, 12.03.2018 Шоу-бизнес
 12 602

Унинг сўнгги кунлардаги ҳолати ўта оғир сифатида баҳолаб келинаётган эди.

Бугун, 12 март куни Москвада россиялик машҳур актёр ва Москва бадиий театри (МХАТ) нинг раҳбари Олег Табаков 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Москва бадиий театри Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Олег Павлович Табаковнинг кутилмаган ўлими бизни ҳайратга солди. Шу муносабат билан театрдаги барча спектакллар бекор қилинади”, дея ёзади Москва бадиий театри Матбуот хизмати.


 
Табаковнинг ўлимига оғир давомий ҳасталик сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Унинг сўнгги кунлардаги ҳолати ўта оғир сифатида баҳолаб келинаётган эди.
 
Олег Табаков ўтган йилнинг 27 ноябрь куни Москвадаги Биринчи шаҳар касалхонасига олиб кетилган ва икки кундан кейин сунъий нафас олиш ускунасига улаб қўйилган. Орадан бир ой ўтиб Табаков сунъий кома ҳолатига туширилган.
 
Табаков бир қатор машҳур фильмлардаги роллари билан таниқли бўлиб, марҳум ҳаётлик чоғида “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси”, “Тушда ва ҳақиқатда учиш”, “Қозонлик етимча” ва яна бир нечта фильмларда бош ролларни ижро этган.
 
Маълумот учун, Табаковнинг рафиқаси актриса – Марина Зудина ҳисобланади. Шунингдек, Табаков биринчи рафиқасидан иккита ва ҳозирги рафиқаси – Марина Зудинадан яна иккита фарзанди бор.
 
Марҳумнинг сўнгги манзилга кузатиш маросими Саньат театрида бўлиб ўтади, ушбу сана кейинроқ маълум этилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олег Табаков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!