...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар: Океанлар тубида автобус катталигидаги кальмарлар яшаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас!


11:25, 27.05.2016 Олам
 4 629

Афсонавий денгиз махлуқлари ҳақиқий ҳаётда бўлиши ҳам мумкин...

“Journal of Zoology” журналида чоп этилган мақолада океан тубида яшайдиган гигант кальмарлар ҳақида сўз боради. Унда ёзилишича, дунё океанининг тубида автобус ва йирик юк машиналар катталигидаги кальмарлар ва саккиз оёқлар мавжуд. Бу борада ўрта асрларда ёзилган ва айтилган афсоналарда ҳам қатор даллиларни топиш мумкин. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
 
“Сўнгги йиллар давомида мен денгизда яшовчи баҳайбат махлуқлар ҳақидаги афсоналарга оид бирор далил топиш мақсадида жуда кўп изландим. Мен тўплаган статистик маълумотларга кўра, гигант кальмарларнинг узунлиги 20 метрга етиши, танасининг марказий қисми қарийб 3 метрни ташкил этиши мумкин. Умуман олганда, мен бундай баҳайбат махлуқларнинг борлигига ишонаман”, дейди Шотландиянинг Сент-Эндрю университети профессори, биолог Чарльз Пакстон.
 
Пакстон бундай фикрга Атлантика соҳилларида ўтказилган кўплаб экспедициялар вақтида маҳаллий аҳоли вакилларининг гигант денгиз жониворларини кўрганликлари ҳақидаги гувоҳликлари асосида келган. Улар тасвирлаётган махлуқлар афсоналардаги махлуқларнинг кўринишига жуда ўхшаш.
 
Албатта, маҳаллий аҳолини барча айтган “ҳикоялари” ҳам тўғри чиқавермайди. Аммо Пакстон уларнинг баъзилари ҳақиқатан ҳам содир бўлганини аниқлади. У кальмарлар ҳақида маълумот тўплаш давомида уларнинг160 нафарининг тана қисми, кўзларининг катталиги, пайпаслагичларининг узунлиги, катталиги ва бошқаларни ўзаро солиштириб, ўрганди. Ушбу маълумотларни у бирлаштириб, компьютер дастури ёрдамида статистик моделни тузди. Бу унга фанда “Architeuthis dux” деб аталадиган гигант кальмарларни ўрганишда катта ёрдам вазифасини ўтади.
 
Кейинчалик, Пакстон ўлчамларда адашгани маълум бўлди. Бошқача қилиб айтганда, гигант кальмарларнинг катталиги у тахмин қилгандандан йирикроқ экани аниқланди. Гигант кальмарларнинг узунлиги аслида 30 метргача етиши ҳам мумкин экан.

 
“Кальмарларга уларнинг гигантлиги ташқи муҳитдан ҳимояланишлари учун ас қотса керак. Аммо йирик кашалотлар энг катта кальмарни ҳам ея олади. Қизиқ, кальмарлар бундан ҳам йирикроқ кўринишда бўлиши мумкинмикин? Бу ҳолатда балки улар китлардан ҳам ҳимоялана олган бўлармиди...”, — деб қўшимча қилади Пакстон.
Умида Якубова

Теглар:кальмар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!