“OK Live” иловасида олинган видео ижтимоий тармоқда ёки сайтда намойиш қилиниши мумкин.
Хизмат ижтимоий тизимнинг веб-сайт кўринишида ишлайди. У дунёнинг интерактив харитаси, фойдаланувчиларнинг ва гуруҳларнинг оммабоп онлайн-видеолари, ёзувлар архиви, калит сўзлар, видеонинг номи, географик координаталар бўйича қидирувдан иборат. Бу журналистларга тезлик билан воқеа содир бўлган ердан ноёб контентга эга бўлиш имкониятини яратади.
Хизмат ишга туширилганининг сабаби фойдаланувчилар томонидан олинаётган тўғридан-тўғри эфирлар сонининг ошиши ва шунга ўхшаш жонли видео узатиш хизматларидан фарқли ўлароқ қўрсатилган видеони сақлаш ва жонли трансляциядан сўнг қайта кўрсатиш имкониятни яратишдир. “OK Live” иловасида олинган видео хоҳ ижтимоий тизимда, хоҳ сайтда намойиш қилиниши мумкин. “Embed” видео тўғридан-тўғри дастлабки манбага – видеонинг муаллифи ва жойлаштирилган ерга ҳавола беради.
Анастасия Жбанова, Одноклассники лойиҳасининг Матбуот хизмати раҳбари:
— ОК фойдаланувчилари учун трансляциянинг асосий сценарийларидан бири – бу воқеалик жойида бевосита бўлиш. Бундай видеолар тезлик билан “вирусли” видеога айланиб тезда ОКнинг оммобоп видеолар қаторидан жой олади. Бизнинг фикримизча, бундай контент ўзининг тезкорлиги ва воқеаликни объектив тарзда кўрсатиши билан қимматли.