...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали қочоқларга “қучоқ очди”


13:16, 22.02.2017 Олам
 2 619

Озодлик ҳайкалига “Хуш келибсиз, қочоқлар” ёзуви ёзилган баннер осиб кетишди.

Нью-Йоркдаги машҳур Озодлик ҳайкалига номаълум шахслар плакат осиб кетишди. Баннерга “Хуш келибсиз, қочоқлар” деган ёзув битилган. Бу ҳақда “NBC New York” хабар бермоқда.
 
Айни вақтда полиция узунлиги камида 6 метр бўлган баннерни осиб кетган шахсни қидирмоқда. Плакат ҳайкалда 1 соатдан ортиқ вақт давомида осилиб турди.
 
Айрим хабарларга кўра, юз берган воқеа юзасидан ижтимоий тармоқларда “Alt Statue of Liberty” аккаунтини бошқараётган киши масъулиятни ўз зиммасига олган. Унинг сўзларига қараганда, бу расмий гуруҳ эмас, балки Американинг оддий аҳолиси ва улар ўзлари ишонадиган Америкага айтмоқчи бўлган гапларини ана шу йўл орқали тақдим этишган.
 
“Биз Америка дунёдаги тинчлик маёқи эканлигини эслатиб ўтмоқчи эдик. Бу мамлакат иммигрантлар томонидан қурилган. Қайсидир давлатларни ёки диний йўналишларни тақиқлаш бизга ярашмайди”, дейди ижтимоий тармоқдаги аккаунт эгаси.
 
Айтиш керакки, Америкада миллий ёдгорликларга турли плакатларни осиш қонунан тақиқланган. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Озодлик ҳайкали Иммигрантлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!