Поезднинг 6 та вагонидан 2 таси рельсдан чиқиб кетган.
4 январь куни Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги “Атлантик терминал” вокзалида йўловчи ташувчи электр поезди ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Поезд тормоз тизими номаълум сабабларга кўра ишламай қолган. Шундан сўнг поезд қўпол равишда тўхташга мажбур бўлган, натижада поезд вагонларининг бир нечтаси рельсдан чиқиб кетган.
Маълумотларга қараганда, Лонг-Айленддан келаётган поезд ичида 700 га яқин йўловчи бўлган. Ҳалокат оқибатида уларнинг 104 нафарига шикаст етди. Қутқарувчилар 11 кишининг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли тез ёрдам машинасида шифохонага етказилганлигини маълум қилишди.
Айни вақтда ҳалокат сабаби ўрганилмоқда.
Айтиш керакки, воқеа юз берган Long Island Rail Road ҳудуди тўхтовсиз ва ҳатто, байрам кунлари ва таътил вақтида ҳам фаол ишлайди. Бу трассада кунига 301 мингга яқин йўловчи ҳаракатланади. Бу кўрсаткич эса Шимолий Америка темир йўллари станциялари ўртасидаги энг юқори натижа ҳисобланади.

Дурдона Расулова