...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашини умрбод бошқаради


19:55, 31.05.2018 Олам
 2 789

“Қозоғистон Республикасининг Хавфсизлик кенгаши тўғрисида”ги қонуни қабул қилди.

Бугун, 31 май куни Қозоғистон парламенти Сенати “Қозоғистон Республикасининг Хавфсизлик кенгаши тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.
 
Қонунга кўра, мамлакатнинг биринчи ва амалдаги президенти Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгашини бир умр бошқаради. Бу ҳақда Қозоғистон парламенти Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Қозоғистон Республикаси биринчи президенти – Элбошиси тарихий хизматлари сабаб Хавфсизлик кенгашини умрбод раис сифатида бошқаришга лойиқ экани тасдиқлансин”, дейилади қонунда.
 
Қонунда яна Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши ташкилий конститутсиявий ташкилот сифатида қайд этилмоқда. Аввал у маслаҳат органи сифатида фаолият олиб борган.
 
Ҳужжатга кўра, Хавфсизлик кенгаши миллий хавфсизлик ва мудофаа имкониятларини таъминлашдаги сиёсатни йўллантириб турувчи бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!