Эртага юртимизда куз фаслининг сўнгги ойи бошланади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+7, кундузи +7...+9 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб ёмғир ёғиши кутилади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳарорат кечаси ва кундузи +8...+13 даража бўлиши кутилмоқда. 15-20 м/с тезликда шамол эсади ва ёмғир ёғади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +5...+10 даража бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +5...+10 даража бўлиб, ҳаво булутли бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/сга етиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +3...+8, даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/сни ташкил этади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади. 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Қор аралаш ёмғир ёғиши мумкин.