...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нобель қўмитаси: Аунг Сан Суга берилган мукофот қайтариб олинмайди


17:18, 09.09.2017 Олам
 4 001

Нобель қўмитаси Аунг Сан Суга ўтмишда бажарган ишлари учун берилган, кейинги фаолиятига эътибор қаратилмаслигини айтди.

Нобель мукофоти қўмитаси Мьянма Ташқи ишлар вазири Аунг Сан Суга 1991 йилда жаҳонда тинчлик ўрнатиш ишлари бўйича берилган мукофот қайтариб олинмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
 
Нобель мукофоти қўмитаси матбуот котиби Улав Ньёлстад (Olav Njolstad) Швеция телеканали орқали берган интервьюсида Мьянмада содир бўлган воқеалар сабаб Аунг Сан Суга берилган Нобель мукофотини олиб қўйиш адолатсизлик бўлишини таъкидлади.
 
Хабарда, Аунг Сан Судан Нобель мукофотини олиб қўйишни мақсад қилган ва 300 минг киши қатнашган имзо йиғиш жараёнига тўхталиб, Нобель қўмитаси бу мукофотга лойиқ кўрилган кишиларнинг ўтмишда бажарган ишлари учун берилишини айтган, кейинги фаолиятига эътибор қаратилмаслигини  таъкидлаган.
 
Бундан уч кун аввал Жакартада ўтказилган намойишда Аунг Сан Суга берилган Нобель мукофотини олиб қўйиш масаласи ҳам кўтарилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Мьянма Аунг Сан Су Роҳинелар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!