Актёр яна севиб қолган кўринади. Элис етказган жароҳат балки шу тариқа битиб кетар...
Кеча, 18 июль куни ОАВда Николаснинг ажримдан кейинги муҳаббати борасидаги янги хабарлар тарқалди. Актёр бу сафар ҳам ҳаётини худди Элисга ўхшаб кетадиган аёл билан боғламоқчига ўхшайди. Чунки бу актриса ҳам Элис каби кимонода эди.
Бир неча кун аввал, Николасни “Миллат хазинаси” фильмида роль ижро этган актриса билан кўришган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, актёр ёнидаги аёл билан ўзини анча бамайлихотир тутган. Ташқаридан қараганда, улар ўртасида муҳаббат борлигини тахмин қилиш ҳам мумкин. Ҳар холда Голливуд оламини муттасил ёритувчи ОАВлар буни ишонч билан айтишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Николас Кейж 11 йиллик турмушдан Элис Ким билан сўнг ажрашди. ОАВнинг ёзишича, ажримга Элиснинг ҳиёнати сабаб бўлган. Устига-устак Элиснинг онаси қизининг оиласига бурун суққан.
“Элис номаълум эркак билан учрашаётганди. Уларни Невадада кўришган. Актёрга бу ҳақда унинг бизнес-лойиҳаларини бошқарадиган дўсти хабар берган. Шундан сўнг, Кейж рафиқасини ҳаммасини узул-кесил ҳал қилиб олишга чақирган. Айни суҳбатда Элис Кейжга ҳиёнат қилганини тан олган. Маълумотларга кўра, Элиснинг хуштори билан муносабатлари анча аввал бошланган. Ник Канн фестивали билан овора бўлиб юрган бир вақтда рафиқаси уни алдайди ва ҳиёнат кўчасига юради. Буни эшитган Ник ўзини йўқотиб қўйди ва у билан ажрашишга қарор қилди”, дейилади ОАВда.
Актёр ажрим тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритиш истагида “The Gardian” нашрига берган интервьюсида журналистнинг шахсий ҳаёт ва ажрашиш борасидаги саволига қўйидагича жавоб берганди:
“Баъзида ҳаётдаги нуқталарнинг бир-бири билан қандай учрашиши кишининг ўзига боғлиқ бўладиган паллалар бўлади. Биз бу ишни бир-биримизни севганимиз учун қилгандик. Мен бошқа миллат ва маданиятга эга бўлган инсонга уйланишга қатъий қарор қилдим ва бу жуда қизиқ эди”.