Аввалроқ “Барселона” Неймардан суд орқали 8,5 миллион евро ундириши ҳақида расмий эълон берганди.
Маълум бўлишича, “Барселона” клуби Неймарга янги шартнома имзолагани учун мукофот пулининг иккинчи қисмини тўламаган.
Унга кўра 25 ёшли ҳужумчи 2016 йилнинг октябрь ойида имзоланган шартномаси учун яна 26,0 миллион евро мукофот пули олиши керак эди.
Айни пайтда ФИФА бу борада суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Неймардан ўша шартнома учун тўланган дастлабки мукофот пулини ҳам суд орқали қайтариб олмоқчи бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Каталонияликлар янги шартнома шартларини бузгани учун Неймардан суд орқали 8,5 миллион евро, бундан ташқари яна 10 фоиз устама ҳақи ҳам ундириб олишмоқчи.
Маълумот учун, Неймар жорий йилнинг 3 август куни 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан “ПСЖ”га ўтиб, дунёнинг энг қиммат футболчисига айланганди.