Нурсултон Назарбаев Павлодск вилоятида жамоатчилик билан учрашув чоғида “Яхши яшаш учун диплом бўлиши муҳим эмас”, дея таъкидлади.
“Яхши хаёт учун университетни тугатиш мажбурий эмас ва бундай одамлар ернинг қаеридадир икки фоизни ташкил этади”, дейди давлат раҳбари.
“Pavlodarnews.kz”нинг хабар беришича, Қозоғистон президенти ўзининг биринчи касби – пўлат қуювчи мутахассислигини техника билим юртида олганини айтиб ўтди.
“Инсон танлаган ҳунари эҳтиёжларини қондирибгина қолмай, одамни университет дипломидан кўра кўпроқ машҳурликка етаклаши, кўкларга кўтариши ҳам мумкин. Ёшлар дастлаб, иқтисодчи, юрист каби мутахассисликларга ўзларини уришади, охир-оқибат, уларнинг мутахассислигига талаб қолмайди. Шунинг учун инсон ўз ҳунарига ҳурмат билан қараши керак. Менга раҳбарларнинг атрофдаги ишчиларига бақириб муомала қилиши ёқмайди. Бундай қилиш мумкин эмас”, дейди Нурсултон Назарбоев.
Сўзларининг исботи сифатида президент ўз ишидан мамнун бўлгани учун бахтини топган махароджа ҳақидаги шарқона донишмандлик намунасидан мисол келтирди.
“Ўзидан кичик лавозимдаги ходимга ҳурмат билан муомалада бўлмоқ керак. Бу билан инсоннинг қалби баҳоланади”, деб таъкидлади президент.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Назарбоев Павлодарскга ташрифи чоғида Ўрта осиёда ягона бўлган энг узун кўприкни қуриш ишлари қандай кетаётгани билан танишиб чиқди ҳамда Павлодарск давлат университетига ташриф буюрди. Университетда президентга капалак бўйинбоғ совға қилишди.