NASA Қора денгизнинг сунъий йўлдошдан олинган янги расмларини эълон қилди.
Қора денгиз доимо тўқ кўк рангда эди, энди эса феруза рангга кирди. Мазкур ўзгариш Руминия, Болгария ва Украина қирғоқларида кузатилмоқда.
Олимларнинг фикрича, ўзгаришлар бу даврда фаол карбонат кальций ишлаб чиқарадиган планктон сув ўтларининг гуллаши билан боғлиқ.
Оқ рангдаги бу ўсимликлар Қора денгиз тусини “очартириб”, уни мовий рангга киритган. Бундан ташқари, микроорганизмлар космосдан кўринадиган улкан “бўрон” ҳосил қилиб, денгиз бўйлаб аралашиб кетади.
Олимларнинг таъкидлашича, 2017 йилда бу ҳодиса ноодатий тусга кирди. Сув ўтларининг фаол гуллаши сувда кислород етишмаганидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Бу эса Қора денгизнинг флора ва фауна дунёсига зарар келтириши қайд этилмоқда.