Кеча мусобақада юнон-рум кураши бўйича беллашувларда тўрт нафар спортчимиз шоҳсупага кўтарилган эди.
Кеча мусобақада юнон-рум кураши бўйича беллашувларда тўрт нафар спортчимиз шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлганди.
Бугун эса аёллар курашида яна бир медаль қўлга киритдик.
Мусобақада -59кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Набира Есенбаева дастлаб ҳиндистонлик Сангита Сангитани (2:1), хитойлик Жуанжуан Шини (10:7) мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Ҳал қилувчи баҳсда эса у япониялик Юзуру Куманога қарши баҳс юритди ва 4:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, Набира ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кумуш медали билан кифояланди.