“Юрагимга камон ўқи санчилса ҳам рози эдим, аммо дўстларим томонидан берилган зарбага тайёр эмас эканман”, деб ёзади Муниса Ризаева.
“Мангулик... Негадир доимо энди топдим деганимда, жуда тез йўқотаман. Дўстларимга қолмади ишонч, фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар улар. Сув тубидаги қумлар унинг сатҳига кўтарилиб, сувнинг асл кўринишини ифлослантирганидек, баъзи бир дўстлар ҳам ниқобини вақт ўтган сайин ечиб, ўзларини аслида мангу қандай бўлганликларини ошкора кўрсатишади.
Юрагимга камон ўқи санчилса ҳам рози эдим, аммо дўстларим томонидан берилган зарбага тайёр эмас эканман. Уларга бўлган муносабатимни миннат қилмайман-у аммо маълум бир вақт ўз қадримга шунчалар ачиндимки, бу мени майда молекулалар зарралари сингари парчалаб юборди. Энди, мангу афсуслар дарёсига ғарқ бўлдим”, деб ёзади Ризаева.
Авваллари хонанда ижтимоий тармоқларда бунга ўхшаш гапларни ёзмасди. Доим таниш-билишлари, дўстларидан мамнун кайфиятда юрган Ризаевани ҳиёнатга шу кўйга солган бўлса, ажабмас.