...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муниса Ризаева 30 ёшни қаршилади


15:49, 21.10.2016 Шоу-бизнес
 9 483

Айни дамда тўйлардаги энг талабгир хонанда сифатида Муниса Ризаева Шаҳзода, Райҳон, Манзура ва Лолани ортда қолдиряпти.

Бугун, 21 октябрь куни ўзбек шоу-бизнесининг таниқли хонандаларидан Муниса Ризаева 30 ёшни қаршилади. Айни дамда актёр ва актрисалар, хонандалар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига хонанда Муниса Ризаеванинг суратини жойлаштириб, уни таваллуд куни билан қутлашмоқда.
 
Муниса Ризаева ўзбек шоу-бизнесида тилга тушганига ҳали 10 йил ҳам бўлгани йўқ. Унинг “Бевафо” номли қўшиғи машҳур бўлиб, хонанданинг Муниса Ризаева сифатида танилиши 2011 йилнинг кузларига бориб тақалади. Ўша вақтларда хонанда кўпчиликка актриса сифатида таниш эди. Бунга қадар бир неча қўшиқларини омма эътиборига ҳавола этган Ризаеванинг лоақал битта қўшиғи ҳам хит даражасига чиқмаган эди. “Бевафо” ҳақиқатан ҳам Мунисага мисли кўринмаган омад олиб келди ва хонанда уни маҳкам тутиб олди.
 
Шаҳзода, Лола, Райҳон, Манзура. Ана шу тўртлик қаторига бешинчи бўлиб кираман, деб турган хонандалар  саноқсиз бўлган ва бу Ризаевага насиб этди. Айни дамда тўйлардаги энг талабгир хонанда сифатида Муниса Ризаева юқорида номи келтирилган тўрт аёл хонандани ҳам ортда қолдиряпти. Йиллар давомида орттирилган тажриба Ризаеванинг ижоди янада гуллаб-яшнашига сабаб бўлди. Қора пиарлар, турли миш-мишлар Мунисанинг рейтингига заррача салбий таъсир кўрсатгани йўқ.
 
Муниса Ризаевани таваллуд куни билан табриклаганлар қаторида Нилуфар Усмонова, Манзура, Шаҳзода ва Лола йўқ эди, холос. Чунки Ризаевнинг биринчи учлик билан муносабатларига жиддий дарз кетган. Лола эса табриклашни унутган ё бунга вақт топмаган.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан хонанда Муниса Ризаевани таваллуд куни билан муборакбод этиб, унга улкан зафарлар ва ижодий муваффақиятлар тилаб қоламиз. 

Теглар:Муниса Ризаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!