...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мумиёланган жасад қолдиқларида жигар паразитлари аниқланди


11:51, 26.08.2017 Олам
 5 384

Маълумотларга кўра, мумиёланган шахс хитойлик эркак киши бўлиб, у 1642 йилда вафот этган. 2014 йилда унинг мумиёланган жасади топилган.

Олимлар 375 йиллик мумиёланган жасад қолдиқларидан жигар паразитларини аниқлашди. Мутахассисларнинг фикрича, бу жигар паразит мавжудлиги тасдиқловчи энг қадимги далилий ашёлардан бири.
 
Маълумотларга кўра, мумиёланган шахс хитойлик эркак киши бўлиб, у 1642 йилда вафот этган. Орадан 372 йил ўтиб, 2014 йилда унинг мумиёланган жасади топилган. Компьютер томографияси мумиё жигаридан ғалати шаклдаги белгиларни топган.
 
Тадқиқотчилар мумиёланган жасадни текшириб кўришганида, унинг жигар тўқималарида Paragonimus westermani кўринишидаги трематодларни, яъни паразит қуртлар қолдиғи борлигини аниқлашган.
 
Олимларнинг фикрича, ўрта асрларда Осиё ҳудудида паразитик касалликлар кенг тарқалган бўлган. Масалан, тадқиқотлар 15–18 асрларда яшаган 18 та мумиёланган жасадларда турли паразит касаллик аломатларини мавжудлигини топишган. Мазкур мумиёланган жасадларнинг эгалари корейс миллатига мансуб кишилар бўлган деб тахмин қилинмоқда.  
Нигина Ҳакимова

Теглар:Осиё мамлакатлари мумиё Paragonimus westermani 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!