...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада 1 ёшли қизи билан қолиб кетган Нилуфар Мамасаидова Ўзбекистонга қайтарилди


12:59, 14.01.2017 Олам
 5 679

Ўзбекистон элчихонаси Нилуфар Мамасаидовага шахсини тасдиқловчи сертификат, Кунцево ФҲДЁ бўлимидан қизининг туғилганлиги тўғрисида маълумотномаларни тақдим этди.

Аввалроқ, Москва шаҳрида Нилуфар Мамасаидова исмли ўзбекистонлик аёлнинг ҳужжатлари йўқлиги туфайли у яшаб турган туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Аёл яшаган Кунцево тумани суди қарори билан Нилуфар Мамасаидова 12 декабрь куни кечки рейс билан Москвадан Ўзбекистонга учиб келган. Бу ҳақда “Pressfrom.com” хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, бундан буён улар Андижон вилоятида истиқомат қилишади.
 
Декабрь ойида Кунцево тумани ички ишлар бўлинмаси Нилуфар Мамасаидованинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли уни 69 соат давомида ҳибсда ушлаб туришган. Унинг Москвада туғилган 1 ёшли қизини эса олиб қўймоқчи бўлишган, бироқ қизалоқ юқори тана ҳарорати билан хасталиги туфайли юқумли касалликлар шифохонасига етказилган. Қизалоқ у ерда 16 кун давомида даволанган.
 
Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Нилуфар Мамасаидовага шахсини тасдиқловчи сертификат, Кунцево ФҲДЁ бўлимидан қизининг туғилганлиги тўғрисида маълумотномаларни тақдим этди. Кўнгилли кишилар гуруҳи унинг Ўзбекистонга қайтиши учун пул йиғиб беришди. Тўпланган пул эвазига авиачипта харид қилинди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Кунцево Нилуфар Мамасаидова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!