Саудия қироли Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу учрашувда томонлар қатор ҳужжатларни имзолашади.
Саудия қироли Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу учрашувда томонлар қатор ҳужжатларни имзолашади.
Ташриф давомида икки томон Яқин Шарқдаги бугунги вазият, ИШИД, Сурия масаласи ва араб-исроил каби муаммоларга биргаликда ечим топишда ҳамкорлик қилиш юзасида келишувлар имзоланади.
Россия президенти матбуот хизмати ҳам айни вақтда ташрифга тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаган.
Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр бу ташрифни тарихий деб атаган. Аммо у ташрифнинг аниқ санасини айта олмаган.