Ҳаво лайнерини портлатиши билан таҳдид қилган киши аэропортда қўлга олинди.
Бугун, 10 февраль куни Домодедово аэропорти хавфсизлиги бошқармасининг навбатчилигига Airbus A319 ҳаво лайнерининг S7 895 рақамли парвозга тайёргарлик кўриш пайтида йўловчилардан бири самолётни портлатишга тайёр эканлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда “RT” нашри нашри ёзмоқда.
Транспорт полициясининг маълумотига кўра, йўловчи ва экипаж аъзолари ўртасида можаро бўлган. Оқибатда у “Менга бомбани беринг, портлатиб юбораман”, деб бақирган. Шундан сўнг, дарҳол уни қўлга олишган, борт эса бўшатилган.
Хавфсизлик ходимларининг синчковлик билан ўтказган текширувидан кейин самолёт бортида ҳеч қандай потловчи ускуна йўқ эканлиги аниқланди. Йўловчилар ҳаво кемасига қайтиб, парвоз давом эттирилган.
Портлашни содир этиш билан таҳдид қилган эркак, тергов мақсадида бошқармасида ушлаб қолинди. У билан суҳбатда бўлган ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг сўзларига қараганда, у маст ҳолатда бўлган..

Алишер Рўзиоҳунов