...
МЕНЮ
ONLINE TV

Михаил Саакашвили: “Украина тез орада йўқ бўлиб кетади”


14:56, 15.11.2016 Олам
 4 666

Одессанинг собиқ губернаторининг фикрича, айни пайтда “оддий ислоҳот” зарур.

Одесса вилоятининг собиқ губернатори Украинани тез орада йўқ бўлиб кетишини башорат қилди. Унинг фикрича, агар мамлакатнинг ички иқтисодиётида бирор ислоҳот ўтказилмаса, Украинани келажаги ачинарли ҳолга тушиши муқаррар. Бу ҳақда “Kp.ru” сайти хабар бермоқда.
 
Агар Украина “ҳукумат ваъда қилганидек” давом этса, мамлакат собиқ президент Виктор Янукович давридаги даражага кўтарилиши учун 15 йил керак бўлади.
 
“Агар биз ислоҳот ўтказсак, йил давомида ялпи ички маҳсулот ҳажми 10 фоизга ўсади. 20 йилдан кейин эса дунёнинг кучли ривожланган йигирмата давлати қаторига кирамиз. Агар биз ҳукумат ваъда қилаётганидек давом этадиган бўлсак, мамлакат иқтисодиёти 15 йилда Янукович давридаги поғонага кўтарилади. Ҳозиргидек иш олиб борилса, тез орада мамлакат мамлакатлигини йўқотади”, дейди Саакашвили.
 
Михаил Саакашвили 7 ноябрь куни ҳукумат коррупция билан курашишни истамагани сабаб губернаторликдан истеъфога чиқишга қарор қилган эди. 10 ноябрь куни Пётр Порошенко унинг лавозимидан бўшагани ҳақидаги буйруққа имзо қўйди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Украина Михаил Саакашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!