...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда портлаш: бу сафар ҳарбийлар қурбон бўлди


15:26, 18.06.2017 Олам
 2 476

Машина йўл бўйида ўрнатилган бомба ҳаракатга келишидан сўнг портлаган.

Бугун, 18 июнь куни Миср пойтахти Қоҳирада юк машинаси иштирокида юз берган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди.
 
Маълум бўлишича, бортида ҳарбий гуруҳ аскарлари ва ёлланган ходимларни ортиб олган машина йўл бўйида ўрнатилган бомба ҳаракатга келишидан сўнг портлаган.
 
“Портлашдан сўнг бир нафар полиция лейтенанти ҳалок бўлди, яна бири оғир жароҳат билан шифохонага олиб келинди. Шунингдек, ёлланган ходимларнинг уч нафари аҳволи жуда оғир”, дея ёзилган Миср ИИВнинг Facebook тармоғидаги расмий саҳифасида.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Миср Қоҳира портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!