...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда 200дан ортиқ меҳмонхона ёпилди


12:33, 25.08.2016 Олам
 4 199

2011 йилда Мисрда бўлган инқилоб туфайли, мамлакатга келадиган сайёҳлар оқими камая бошлади.

2016 йил Мисрда сайёҳлар оқимининг кескин камайиши натижасида 220та меҳмонхона ёпилди.
 
Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида 54та меҳмонхона, Марса-ал-Аламда 35та ва Хургадада 34та меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Маълумотларга қараганда, Қизил денгизнинг бирор дам олиш масканида тўлиқ куч билан ишлаётган меҳмонхона қолмаган.
 
Хабарда ёзилишича, мамлакатда 12 сентябрь куни Қурбон ҳайитидан сўнг, ёпиқ меҳмонхоналар сони янада кўпайиши мумкин.
 
Меҳмонхона раҳбарларининг сўзларига кўра, Россия, Буюк Британия ва Италиядан Мисрга келадиган сайёҳлар  сони анча камайган.
 
Маълумот ўрнида, туризм Миср иқтисодиётининг муҳим соҳаларидан биридир. 2010 йилда Мисрда туризм ўз ривожининг энг юқори чўққисига чиққан пайтда мамлакатнинг 12 фоиз аҳолиси мазкур соҳада банд бўлган. Ўша йили Шимолий Африкада жойлашган бу араб давлатига 14.7 миллион сайёҳ ташриф  буюрган.   Мисрда 2011 йилги инқилобдан сўнг, сайёҳлар оқими камая бошлади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Миср Меҳмонхона Сайёҳлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!