...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миср террорчилар билан қандай курашмоқда?


11:02, 16.02.2018 Олам
 2 194

Ушбу ҳарбий амалиётлар “мамлакатдаги Исломий давлат террорчилари ва жиноий ҳаракат содир этишга қодир гуруҳларга қарши кураш” чақируви остида ташкил этилган.

Аввалроқ, Миср ҳукумати мамлакатдаги Ислом давлати жангариларига қарши курашаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Расмий ҳукумат ўтган йилнинг ноябрь ойида жангарилар томонидан Синай ярим оролидаги масжидга қилинган ҳужум натижасида 300 нафар бегуноҳ аҳоли ҳалок бўлгандан кейин мамлакат ҳарбийларига террорчиларга қарши кенг кўламдаги ҳарбий амалиётларни олиб боришга топшириқ берди.
 
Ҳарбий амалиётлар Мисрнинг ғарбий ҳудудлари, Синай ярим ороли, Нил дарёсининг Ўрта Ер денгизига қуйилиш нуқталари бўлган делталар ҳудудида олиб борилмоқда.
 
Ушбу ҳарбий амалиётлар “мамлакатдаги Исломий давлат террорчилари ва жиноий ҳаракат содир этишга қодир гуруҳларга қарши кураш” чақируви остида ташкил этилган.
 
Мамлакат Қуролли кучлари полковниги Тамер ал-Рифоийнинг сўзларига кўра, ушбу тадбирлар давомида жангариларга тегишли 1 тоннадан ортиқ портловчи моддалар, жагарилар фойдаланган ахборот маркази йўқ қилинган ва мингга яқин террорчи ҳибсга олинган.
 
Рифоийнинг баёнотига кўра, ўтган ҳафтанинг ўзида Синай ярим оролидаги ҳарбий амалиётлар чоғида ҳукуматга қарши курашаётган 53 нафар Исломий давлат жангарилари ўлдирилган, 680 нафари эса ҳибсга олинган.
 
Мисрда Ислом давлати жангарилари собиқ президент Муҳаммад Мурсий 2013 йилда ҳокимиятдан четлатилгач анча фаоллашди ва уларнинг таркибига Мурсий тарафдорлари келиб қўшилди.
 
Ушбу жангарилар асосан Синай ярим оролида жойлашгани боис президент Абдул Фаттоҳ ас-Сиси бу ҳудуд террорчи кучлардан тозалангач ярим оролда қайта тиклаш ишлари олиб борилишини маълум қилди.
 
Бу ҳарбий амалиётлар жорий йил бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига қадар якунланиши таъкидланмоқда. Ўз навбатида бундай пайтда сайловдан олдин Сисининг мамлакатдаги обрўси янада ошиши турган гап.
Икром Раҳмон

Теглар:Миср Ислом давлати Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Муҳаммад Мурсий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!