12 апрель, сешанба куни Сурияда Россия қуролли кучларига тегишли вертолёт қулаб тушган эди
Аввалроқ, Суриянинг Хомс шаҳрида Россия қуролли кучларига тегишли Ми-28Н вертолёти қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳалокат натижасида икки учувчи ҳалок бўлди.
Вертолёт парвози мутлоқ қоронғуликда амалга оширилган. Учувчилар кечки кўриш ускуналари ёрдамида жанговор машинани бошқаришган. Парвозидаги қандайдир тўсиқ вертолёт ҳалокатига сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкин, дея “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Ҳалокатнинг аниқ сабаблари ва якуний хулосалари ҳодиса чуқур ўрганиб чиқилгач, маълум қилинади.
Маълумот ўрнида, Ми-28Н (“Тунги овчи”) вертолёти 1996 йилнинг ноябрида ишлаб чиқилган. Ҳарбий машина 2009 йилда қуролли кучлар ихтиёрига топширилган. Мазкур вертолёт зирҳли техникалар ва кичик тезлик ҳаракатланадиган ҳаводаги нишонларга зарба бериш учун мўлжалланган.