
Кетма-кет ҳужумлар уюштирган “Барселона” “Сельта” дарвозасига фақатгина 2 та гол урди.
“Камп Ноу” стадионида ўтказилган учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
Дастлаб меҳмонлар ҳужумчиси Яго Аспас 20-дақиқада ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, “Барселона” етакчиси Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди.
Жамоалар биринчи бўлимга худди шу ҳисобда йўл олишди.
Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Луис Суарес Альбанинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
69-дақиқада яна меҳмонлар футболчиси Гомес орадаги фарқни тенглаштирди.
Охирги дақиқаларда кетма-кет ҳужумлар уюштирган “Барселона” футболчилари “Сельта” дарвозасига бошқа гол ура олишмади ва ўз майдонларида кутилмаганда очко йўқотиб қўйишди.
Маълумот ўрнида, “Барселона” 14-турдан сўнг 36 очко билан турнир пешқадами бўлиб турган бўлса, “Сельта” бугунги дурангдан сўнг 8-ўринни мустахкамлаб олди.
Испания Ла-Лигаси. 14-тур.
“Барселона” – “Сельта” — 2:2.
Голлар: Месси (22), Суарес (62) — Яго Аспас 20, Макси Гомес 70.
“Барселона”: тер Штеген, Умтити (Вермален 72), Пике, Альба, Ракитич (Пако Алькасер 79), Серхи Роберто, Паулиньо, Бускетс, Иньеста (Денис Суарес 53), Месси, Л.Суарес.
“Сельта”: Бланко, С. Гомес (Кабрал 4), Фонтас, Мальо, Браис Мендес (Ронкалья 63), Васс, Хосабед (Эрнандес 84), Лоботка, Систо, Яго Аспас, Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Л.Суарес 1, Ронкалья 74, Хосабед 81, Вермален 83, Бланко 86, Васс 87, Систо 88, Мальо 90+5.