Яқинда Лео Каталониянинг “Mundo Deportivo” нашрига интервью берди. Бу сафарги суҳбатда бироз қизиқарли мавзулар хусусида сўз борган.
Унинг ўзига хос шаблони бор: “Биз ғалаба қозонишимиз керак”, “Барселона — менинг уйим” ва шунга ўхшаш гаплар.
Яқинда Лео Каталониянинг “Mundo Deportivo” нашрига интервью берди. Бу сафарги суҳбатда бироз қизиқарли мавзулар хусусида сўз борди.
Тўғрисини айтсам, Криштианунинг “Реал”дан кетишини кутмагандим. Уни қўйиб юбориб Мадрид кўп нарса йўқотди. Роналдуга кўплаб клублар қизиқаётганини эшитгандим. Аммо улар орасида “Ювентус”нинг имкониятларини юқори ҳисобламагандим. Туринда яхши жамоа шаклланган. Лекин барибир ҳайрон қолдим. Криштианусиз “Реал”га қийин бўлади. Бироқ улар соврин учун барибир курашадилар. “Ювентус” эса Чемпионлар Лигасининг яққол фаворитига айланади. “Юве” - ажойиб жамоа. Мана энди, уларга Роналду ҳам қўшилди.
Охирги уч мавсумда ЕЧЛда кўнгилдагидек иштирок эта олмадик. Ўтган сафарги мусобақа эса сўнгги йиллардаги энг ёмони бўлди. Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш вақти келди. Таркибимиз жуда яхши ва совринни қўлга киритишга қодирмиз.
Бугунги кунда кўплаб клублар Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни асосий мақсад қилиб олган. Бу эса замонавий футболчиларнинг фикрларига таъсир ўтказмоқда. Футболчиларни пул бошқармоқда. Улар клуб шарафи учун курашмай қўйдилар. Жамоавий натижага эришишдан кўра, маблағ муҳим бўлиб қолди.
Барселонада 13 йилдан буён яшайман. Бу ерда ҳамма нарсам етарли. Фарзандларим Каталонияда туғилишди. Ҳаётимни жаҳоннинг энг яхши клуби ва шаҳрида ўтказдим. Яна бирор нарса керак, деб ўйламайман.
Айнан шу жиҳатни кучайтиришни истайман. Пенальтиларни аниқ амалга оширишда янада эффективроқ бўлмоқчиман. Бу борада кўп машқ қилишнинг ҳожати йўқ. Чунки ўйин пайтида ҳар хил вазият бўлади. Пенальтини аниқ амалга ошириш ҳамма ўйлагандек осон эмас. Боз устига, ҳозирда дарвозабонлар ҳужумчиларнинг пенальти тепиш усулларини ўрганиб боришмоқда. Мен эса рақибларни ипидан-игнасигача ўрганмайман. Ваҳоланки, жуда кўп футбол кўраман. Айтайлик, бирор-бир ўйинни турли ғоялар билан бошладингиз. Якунда уни амалга ошира олмаслигингиз мумкин. Шу боис ҳам ҳаракатларимни ўйин пайтида таҳлил қилиб боришга ўрганганман.
Мавсумолди машғулотларда академия тарбияланувчиси Рикард Пуиг ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. “Барса” кантерадаги ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қилиш анъанасини давом эттираётгани яхши. Бу борада сўнгги йилларда кўп нарса йўқотдик. Энди хавотирга ўрин йўқ. Клуб яна “Ла Масия”га ишонч билдира бошлади.
40 ёшгача футбол ўйнашимни осонликча тасаввур қиляпман. Фаолиятимни тугатгач, нима билан шуғулланишим ҳақида ҳозирча ўйламадим. Айни пайт мени фақат “Барселона” таркибидаги иштироким қизиқтиради. Вақти келганида, кейинги фаолиятим ҳақида якуний қарорни чиқараман. Режам – “Барселона”да қолиш. Фарзандларим маҳаллий мактабда таълим олишмоқда, у ерда дўстлар орттиришган. Мана шу ҳақда кўпроқ ўйламоқдаман.