...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мэнни Пакьяо рингга қайтади


16:23, 09.03.2018 Спорт
 2 220

Пакьяо ушбу жангда аутсайдер бўлишини таъкидлади.

Бокс бўйича саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо жорий йилнинг 24 июнь куни WBA (Жаҳон бокс ассоцацияси) йўналиши ўрта вазн тоифасида аргентиналик боксчи Лукас Матиссга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Жанг ҳақида Пакьяо қуйидагиларни билдириб ўтган:
 
“Бу жуда оғир жанг бўлиши табиий. Чунки Меттис нокаутлар устаси ҳисобланади. Мен яна рингга қайтганимдан ва жаҳон чемпионлигига даъвогарлик қилаётганимдан хурсандман. Мен ушбу жангда аутсайдер сифатида бўламан, аммо мана шу жиҳат менга ёрдам беради”.
 
Маълумот ўрнида, 39 ёшли Пакьяо охирги жангини ўтган йилнинг июль ойида австралиялик Жеф Ҳорнга қарши ўтказган ва мағлубиятга учраган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Мэнни Пакьяо WBA 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!