...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мельбурнда автомобилни одамлар устига ҳайдаган киши руҳий хаста бўлиб чиқди


18:03, 20.01.2017 Олам
 1 964

Мельбурн шаҳри марказида автомобиль одамлар тўдаси устига ҳайдаб кирилиши оқибатида 20 киши жароҳатланди, 3 киши ҳаётдан кўз юмди.

20 январь куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида номаълум шахс автомобилини қасддан одамлар тўдасига қараб ҳайдагани ҳақида хабар берган эдик. Мудҳиш воқеа сабаб 3 киши ҳаётдан кўз юмди, 20 киши турли даражада жароҳат олди.
 
Сўнгги хабарларга кўра, ҳайдовчи автомобилни соатига 60 километр тезликда ҳайдаган. Маҳаллий телевидение орқали намойиш этилган видеотасмаларда ҳайдовчининг йўл қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, одамлар устига ҳайдаётгани акс этган.
 
Аниқланишича, 26 ёшли ҳайдовчи аввалроқ, зўравонлик, гиёҳванд моддалар истеъмол қилганлиги ва руҳий касалликлар туфайли жазо олган. Полиция ходимлари Мельбурнда содир этган жиноятидан сўнг жиноятчига қарата ўқ узишган. Айни вақтда у полиция назорати остида шифохонада ётибди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Полициянинг маълум қилишича, Мельбурнда бу воқеа содир бўлишидан бир неча соат аввал, Виндзор шаҳарчасида ака ва ука ўртасида низо чиққан ва муроса вақтида ўткир тиғли қурол ишлатилган. Мельбурнда жиноят содир этган шахс ана шу тўқнашувнинг иштирокчиси эканлиги айтилмоқда.
Дурдона Расулова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!