...
МЕНЮ
ONLINE TV

Майк Тайсон ҳақида сиз билмаган 10 факт


20:25, 24.09.2018 Бу қизиқ
 17 135

Телба
 
Бу Эвандер Ҳолифилд билан бўлган жангдан олдин ҳам маьлум эди. Тайсонни ёшлигида психологлар маниакал-депрессив психоз ташхиси билан “мукофотлаган”. Бу ҳақида омма илк бор биринчи рафиқаси, актриса Робин Гивенсдан билиб олган.
 
Вегетариан
 
“Темир” Майк кўпроқ шпинат барглари ва сельдерей пояларини истеьмол қилади. Бундай қалтис парҳез атлетикачини қоматига таьсир кўрсатмай қолмаган – икки йил ичида у 50 килограмм вазн ташлаган. Ҳозирда у вегетарианликка каттиқ риоя қилади.
 
Чайналиб гапирадиган
 
Майк болалигида гапиришни ўзига ҳос тарзи учун лақабга эга бўлган – “мўжизавий бола”. Бундан ташқари, семиз болани тенгқурлари доимо ҳафа қилишган, лекин Майк уларга жавоб қайтаролмаган – жасорат етишмаганлигидан. Бир неча ўн йиллар ичида кўп нарса ўзгарди. “Мўжизавий бола” “темир болага” айланди. Семиз одамдан мустаҳкам қад қоматли эркакга айланди. Жасорат пайдо бўлди – бунга исбот тариқасида учта хотин ва “тўда” жазманлар. Лекин ҳалигача болалиги билан боғлаб турган ҳислатларидан бири қолган – гапириш тарзи.

Кабутарлар ишқибози
 
Кабутарларни боқиш – Тайсон ҳаётидаги асосий ҳобби. 10 ёшлигида каптар тўдаси учун 100 доллар сарфлаган. Тасаввур қилиш даҳшат, лекин ҳозир уни қаср-қуш уясида икки мингдан ортиқ қушлари бор. Майкнинг болалик пайтида, кўз ўнгида безорилардан бири қушини бошини қайирган. Тайсон уялиб ўтирмасдан уни шавқатсизларча калтаклаган. Бруклиндаги безорилар гуруҳи кабутарлар ишқивозининг қилиғини яҳши баҳолаган. Шу ондан бошлаб бруклинлик болалар Майкга кўча жанги асосларини ўргатган.
 
Ақлан заиф
 
Кўча бандаси билан танишув бокснинг бўлажак юлдузи ақлий ривожланишига таьсир қилмай қолмаган. У тенгдошлари – безорилардан ўрнак олиб ўқишни очиқчасига “ташлаган” ва ўқитувчилар томонидан “ақлан заиф” тоифасига киритилган. Лекин ёмонлик яҳшиликсиз бўлмайди. 13 ёшида, ёшлар учун колониясига тушиб, ўзининг биринчи мураббийи бўлмиш Бобби Стюарт билан танишган. Зийрак бокс мураббийси у билан шартнома тузган. Келишув омадли бўлди – Тайсон нафақат тиришқоқлик билан машқ қиларди, балки ўқишни ҳам ёқтириб қолганди.
 
Саккиз карра ота
 
Бундай бой насл “темир” Майкда учта хотин ва бир нечта аёлдан туғилган. Болаларининг исмлари: Рейна, Амир, Дамата Килрейн, Майки Лорна, Мигел Леон, Д`Амато (Кас Д`Амато шарафига), Милан, Морокко.
 
Яҳудий
 
Африкалик бўлишидан ташқари, Тайсонда яҳудийлик ҳам бор. Бир неча йил аввал у иудаизмни қабул қилмоқчи бўлган. Муқаддас хатнани таниқли равинлар Артур Шнаер ва Шмули Ботич қилишлари керак эди. Айтишларича, муолажани бажаришга ўша машхур “қулоқсиз” Эвандер Ҳолифилд ошиққан. Лекин оҳирги лахзада Тайсон бош тортган.
 
Тату ва кўз тегишидан сақловчи буюмлар ишқибози
 
Ўз танасини содда иегролифлар билан қоплайдиган футболистлардан фарқли ўлароқ, Тайсон татиуровкалари – тотемлар ва кўз тегишидан сақловчилардир. Мауи қабиласи тарзидаги нақшни у Леннокс Льюисга бой берган жангидан сўнг қилган. Майкни чап билагида – уни иккинчи ҳотининг расми бор. Ўнг елкасида – америкалик тенисчи Артур Эш, Дайс оф Граcе (Марҳамат кунлари) ёзуви, чап билагида аждарҳо, елкасида Мао Цзэдун, пастки қовурғасида Че Гевара тасвири мавжуд.
 
Қўшиқчи ва ўйинчи
 
Келажакда қайси фаолият турига ўзингизни бағишламоқчисиз, деган саволга жавоб бераётиб, Тайсон  “мен ўйинга тушишни ва қўшиқ айтишни истайман. Рақсли мусиқаларда қатнашишни ҳоҳлайман” дея жавоб беради.
 
Кейинги йили актёр бўлиш орзуси борлигини яшириб ўтирмади.
 
Намунали оилапарвар
 
Шубҳасиз, юқорида кўрсатилган мақсадлар (рол ўйнаш ёқи рақсли мусиқага қатнашиш) амалга ошади. Ўтган ўн йилликлар ичида Тайсон жуда катта ҳажмдаги иш қилди, учига чиққан урушқоқ-безоридан яхши йигитга айланган. Ҳозир у расман нафақада ва Лас-Вегас шаҳрига туташган жойда яшамоқда. Болалар, кабутарлар, маросимлар, саҳоват, мусиқалар – барчаси қўлидан келди.
 
Асосийси – орзуга эга бўлиш ва ўзига ишониш!
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Майк Тайсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!