...
МЕНЮ
ONLINE TV

Матбуот анжуманидаги можаро туфайли “Навбаҳор” клуби 10 млн жаримага тортилди


16:33, 03.10.2017 Спорт
 3 769

Мазкур ҳолат бўйича муҳрланган видеолавҳа ҳамда батафсил тафсилотларни бироз аввал сайтимиз саҳифаларига жойлаштиргандик.

Аввалроқ, Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” (Наманган)–“Пахтакор” (Тошкент) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мухлислар ва расмий вакиллар ўртасида можаро юз бергани ҳақида хабар бергандик.
 
Ўйин 1 октябрь куни ўтказилганини ҳисобга олган ҳолда бугунга қадар ушбу ноҳуш вазият бўйича ҳали бирор ташкилот расмий хабар бермаганди. Бугун, 3 октябрь куни ЎзПФЛ ташкилоти мазкур можаро туфайли “Навбаҳор” ПФКга нисбатан интизомий чора қўллади.
 
“Тақдим этилган видеолавҳа ва ҳар икки клубнинг матбуот котибларидан олинган тушунтириш хатига асосан, Чемпионат регламентининг Тартиб-интизом кодекси 5-модда, 1-бўлим, 5.9 пункти ҳамда 5-модда, 4-бўлим, 5.57 пунктига кўра “Навбаҳор” ПФК 10 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди ва шунга ўхшаш ҳолат такрорланса янада қаттиққўл чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантирилди.
 
Шунингдек, “Навбаҳор” ПФК Матбуот котиби Шавкат Содиқов ва хавфсизлик бўйича офицер Раҳмонов Баҳодирнинг эгаллаб турган лавозими кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарилди”, дейилади расмий хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, матбуот анжуманида мухлислар “Пахтакор” бош мураббйи Шота Арвеладзега провакацион тарздаги саволлар беришган, кейин бу вазиятга “Пахтакор” Матбуот котиби Бекзод Назаров аралашган. Шундан сўнг мухлислар Бекзодга эътироз билдириб, унга “овозингни ўчир” каби қўпол сўзларни айтган.
 
Маълумот учун, мазкур ҳолат бўйича ёзилган видеолавҳа ҳамда батафсил тафсилотларни бироз аввал сайтимиз саҳифасига жойлаштиргандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Пахтакор Шота Арвеладзе матбуот анжумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!