...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марҳум Жон Ленноннинг рафиқаси касалхонага ётқизилди


00:39, 28.02.2016 Шоу-бизнес
 2 079

ОАВлар унинг касаллиги борасида турли маълумотларни бермоқда. Инсульт, грипп, пневмония...

27 февраль тонгида “The Beatles” гуруҳининг марҳум хонандаси Жон Ленноннинг беваси Йоко Оно шошилинч равишда Нью-Йоркдаги касалхонага етказилди, дея хабар беради “Интерфакс”.

Чет эл оммавий ахборот воситалари Йоко Оно инсультни бошидан ўтказгани ҳақида ҳам маълумот тарқатишганди, бироқ Ононинг яқинлари бу маълумот рад этган. Маълумотларга кўра, у пневмония туфайли ўзини нохуш ҳис этган. Баъзи нашрлар у грипп билан оғриганини ҳам ёзишмоқда.

Айтиш жоизки, Йоко Оно даволанаётган касалхонада 1980 йили ўз мухлиси томонидан отиб ўлдирилган турмуш ўртоғи Жон Ленноннинг ўлими қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Йоко Оно 36 ёшида бева қолган. Ҳозир у 83 ёшда.
Умида Якубова

Теглар:Йоко Оно Жон Леннон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!