...
МЕНЮ
ONLINE TV

Marvel’нинг янги “Темир одами” қора танли қиз бўлади


12:41, 07.07.2016 Кино
 3 389

Брайан Майкл Бендис ўзининг янги “Темир одам” фильмида қора танли қиз бош ролда бўлиши ҳақида маълум қилди

Marvel комикслари сценарийси муаллифи Брайан Майкл Бендис янги “Темир одам” қора танли қиз бўлиши ҳақида маълум қилди
 
Унинг сўзларига кўра, 15 ёшли Рири Уильямс биринчи марта “Invincible Iron Man #9” комиксида тақдим этилди.
 
У ўзининг Темир одам камзулини тайёрлагандан сўнг, дарҳол Тони Старкнинг эътиборини ўзига тортди, дейди Бендис.
 
Сценарий муаллифининг айтишича, Рирининг худди бошқалар каби  ўз антиқа тарихи бор.
 
Маълумот ўрнида, Брайан Майкл Бендис 1967 йил 18 августда АҚШда таваллуд топган. У бир вақтнинг ўзида ёзувчи, сценарист,  комикслар муаллифи ва рассом ҳисобланади. Бендис Image Comics  ва Marvel Comics’лар учун бир қатор сценарийлар ёзиб берган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Marvel Темир одам Рири Уильямс Брайан Майкл Бендис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!