
Соҳа мутахассислари апрель ойи бошида қор ёғиши мумкинлигини айтишганди, лекин об-ҳаводан бу нарса билинмаяпти. Ҳаво тез ўзгарувчан, балки яна айниб қолиши ҳам мумкин.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ҳаво булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +17... +19, кечаси эса +4... +6 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво булутли бўлади. Ҳарорат +15... +20, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Самарқандда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси эса +3... +8 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси 0... +5 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +15... +20, кечаси +3... +8 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +17... +22, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.