...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марсда сувли кўл аниқланди


09:48, 26.07.2018 Бу қизиқ
 3 519

Олимлар 2012-2015 MARSIS радари билан Planum Australe қутб қопқоғини текшириб кўрганлар.

Италиялик астрономлар Марсда қутб музлари остида MARSIS радари орқали сувли кўл аниқладилар. Ушбу радар Mars Express орбита зондида жойлаштирилган.
 
Сув қоплаган майдон ва музни ўрганиш учун микро тўлқинли майдонда қуйи частотали электромагнит тўлқинларини сеза олувчи георадарлардан фойдаланяптилар.
 
Олимлар 2012-2015 MARSIS радари билан Planum Australe қутб қопқоғини текшириб кўрганлар. Текширувлар натижасида 1,5 километр чуқурликда, муз остида сув борлигини аниқлаганлар.
 
Радиолокацион сигналларнинг кескин ўзгариши сув ва муз чегарасининг узунлиги 20 километрга тенг эканидан далолат беради.
 
Кўлдаги ҳарорат музлаш даражасидан паст, олимларнинг тахминларига кўра, сув кўплаб минераллар ва муз босими ҳисобига суюқ ҳолда сақланиб турибди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!